Солиқ сохаси янгиликлари бўйича семинар йиғилиши ўтказилди

Солиқ сохаси янгиликлари бўйича семинар йиғилиши ўтказилди

 

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида солиқ тизимини ислоҳ қилишда катта ижобий силжишлар бўлди. Бунда асосий ғоя тенглик, соддалик, аниқлик ва самарадорлик принципларига асосланган янги солиқ тизимини яратишга қаратилган.

2019 йил 30 декабрь куни  Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан 2020 йил 9 январь куни Оқдарё туман ҳокимлиги мажлислар залида семинар треннинг ўтказилди. Унда бир қатор тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ҳисобчилари билан янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун моҳияти ва имтиёзлари тўғрисида туман ҳокими Ф.Абилов, Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими С.Оллонов, туман ДСИ раҳбари  Ж.Ядгаров, туман адлия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Куйлановлар томонидан етарлича ахборот бериб ўтилди.

Семинар йиғилишида тадбиркор ҳамда ҳисобчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутасадди раҳбарлардан аниқ жавоблар олишди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот ҳокимлиги

 

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM