Мактабгача таълим муассасалари доимо эътиборда

Мактабгача таълим муассасалари доимо эътиборда

      Мактабгача таълим муассасаси томонидан тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш,  мавжуд муаммо камчиликларни бартараф этиш мақсадида, жорий йилнинг 7 январъ куни Янгиравот-2 маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Мактабгача таьлим бўлимига қарашли 9 ва 28-сонли  болалар боғчаси туман ҳокимлиги 1-сектор мутасаддила́ри томонидан ўрганилди.
      Номозова Мукамбар раҳбарлик қилаётган 28-мактабгача таълим муассасасига жами 90 нафар болалар қамраб олинган бўлиб, шундан 20 нафар болалар қисқа муддатли гуруҳда тарбияланади. 9-сонли болалар боғчасида 58 нафар болажонлар қамраб олинган бўлиб, мазкур мактабгача таълим муассасасидаги болажонларга берилаётган кунлик овқат ратциони ва мактабгача таълим муассасасининг тозалиги,  болажонларнинг билим олиш даражаси ўрганилди. Ўрганиш давомида аниқланган муаммо камчиликлар юзасидан вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.

        Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM