Тўй соҳиби ва тўйхона ходимлари огоҳлантирилди

         Тўй соҳиби ва тўйхона ходимлари огоҳлантирилди

     Бугун туман ҳокимлиги вакиллари, туман ИИБ ходимлари, солиқ инспекторлари, Ойтамғали МФЙ раиси ҳамкорлигида Янгиқўрғон массивидаги “БЕК” тўйхонасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
      Маълум бўлишича мазкур базмгоҳда бугун Ойтамғали маҳалласи Говбанд қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Турсунов Ҳасан икки нафар фарзандини никоҳ тўйини нишонлаш тараддудида экан. Тўйхонада 250 нафар меҳмон учун дастурхон тузалган.
     Базмгоҳ ходимлари ва тўй эгаси Ҳ.Турсунов  2019 йил 14 сентябрда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг  “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори билан таништирилди ҳамда белгиланган тартибдан чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилди.

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM