Бир гуруҳ фаоллар “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди 

     Бир гуруҳ фаоллар “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди 

             Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фукаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашининг қарорига кўра, 49 нафар фаол фуқаро “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

 

Тақдирланганлар орасида “Олтин мерос” халқаро хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти Оқдарё туман муассасаси раиси Ойгул Маматова ҳам бор.

Ушбу мукофот жамиятимиз жонкуяр фуқароларининг мамлакатимиз ривожига қўшаётган ҳиссасига кўрсатилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Ўзининг кўп йиллик хизматлари билан шундай юксак эътирофга сазовар бўлганлиги билан Оқдарё туман ҳокимлиги Ойгул Маматовани самимий муборакбод этади!

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM