Оқдарё туманининг 2020 йилги давлат бюджети Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг  олтмиш учинчи сессиясида тасдиқланди

 

      Оқдарё туманининг 2020 йилги давлат бюджети Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг  олтмиш учинчи сессиясида тасдиқланди

 

     Сессияда Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгаши депутатлари, тумандаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Сессияни туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Ф.Абилов олиб борди.

 

         Мажлисда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Ҳайдаровнинг “2019 йил маҳаллий бюджетнинг кутилаётган ижроси ва 2020 йил учун Оқдарё тумани бюджети тўғрисида”ги ахбороти тингланди.

 

      Ахборотда 2019 йил якунларига кўра, Оқдарё тумани маҳаллий бюджетининг даромадлари, трансфертлари миқдори, харажатлари ҳақида маълумот берилди.

 

     Бюджет-солиқ сиёсати бўйича таклиф этилаётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда 2020 йил учун туман бюджети даромадлари, харажатлари  ҳақида прогноз ҳамда келгуси 2020 йилда сохаларга ажратилиши кўзда тутилаётган маблағлар борасида муҳокама қилинди.

     Ушбу сессияда “Оқдарё тумани 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида” Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг Қарори қабул қилинди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM