“Энг яхши китобхон оила”кўрик-танлови туман босқичи ўтказилди

        “Энг яхши китобхон оила”кўрик-танлови туман босқичи ўтказилди

        

              Бугун туман Халқ таълими бўлимига қарашли “Баркамол авлод” болалар марказида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш бўйича тўртинчи ташаббус – аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Энг яхши китобхон оила”кўрик-танлови туман босқичи ўтказилди.

           Тадбирда маҳалла босқичида ғолибликни қўлга киритган оилаларлардан  Пахтаобод маҳалласидан Фарход Шакаровлар оиласи, Даҳбед маҳалласидан Юсуповлар оиласи, Примкент маҳалласидан Талъат Худойбердиевлар оиласи иштирок этишди.

        Ушбу  танловда бажарилган шартлар натижасига кўра Пахтаобод маҳалласининг китобхон оиласи Фарход Шакаровлар оиласи туманнинг энг яхши китобхон оиласи деб топилди ва вилоят боскичига йўлланмани қўлга киритди

  

       Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM