Оқдарё тумани хокими бошчилигидаги туман делегациясининг 7-13 декабрь кунлари Туркия Республикасининг Анқара шахрига ташрифи натижалари

         Оқдарё тумани хокими бошчилигидаги туман делегациясининг 7-13 декабрь кунлари Туркия Республикасининг Анқара шахрига ташрифи натижалари

      Оқдарё тумани хокими Феруз Абилов бошчилигидаги делегация Туркия давлатининг Анқара шаҳрида жойлашган MOC LAB MEDIKAL  OLUSUM SANAYI  VE TIC. LTD. STI. корхонасининг таклифига асосан 2019 йил 7-13 декабрь кунлари Анқара шаҳрида хизмат сафарида бўлди.

      Сафар давомида вазирлик, ташкилот раҳбарлари, ҳокимлар билан учрашувлар ўтказилди. Жумладан, Туркия Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Таййиб Сабри Эрдил, Анқара шаҳар саноат палата(Ankara Sanayi Oda - aso)си раҳбари Нуреттин Ўздебир, Анқара шаҳар Савдо палата ( Ankara Tiсaret Oda – ato)си  раҳбари Гурсел Баран, Анқара шаҳар ҳокими Мансур Явас, Қаҳрамонқазан шаҳар ҳокими Серхат Огуз, СIMLIDERE туман ҳокими Ҳазим Канер Кан ҳамда MUSDAV- мусулмон халқларини бирлаштириш халқаро Вақф фонди раҳбари билан учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида ўзбек ва турк халқларининг ўзаро яқинлиги, амалга оширилиши лозим бўлган ишларда томонларнинг бир-бирига яқиндан ёрдам кўрсатилиши, савдо-сотиқ ишларини ошириш борасидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

    MOC LAB MEDIKAL  OLUSUM SANAYI  VE TIC. LTD. STI. корхонасининг таклифи асосида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни, шунингдек замонавий тиббиёт жиҳозлари ишлаб чиқарувчи қўйидаги бир қатор корхоналар раҳбарлари билан учрашувлар ташкил қилинди:

 -ONSORTHO корхонаси раҳбари Batu Zackaya (400 дан ортиқ ортиқ ортопедик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган),

-  DINAMIK S.S.  раҳбари CEMIL YILMAZ (оёқ ва қуллар учун имплантлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган),

-  INVAMED RD  GLOBAL Researsh & Devoploment рахбари Rasit DINC (қон-томир касалликларини даволашда ишлатиладиган замонавий мосламалар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган),

-  AYBERKSAN PLASTIK KALIP SANAYI    корхонаси раҳбари Aydin BEKTAS (корхонада 300 дан ортиқ пластмасса тиббиёт жиҳозлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган),

-  NORMMED корхонаси раҳбари EMIN GEMICI (лаборатория ускуналари ва реактивлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган).

Ушбу корхоналарнинг иш фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан ҳамда Анқара шаҳар марказий шифохонаси фаолияти билан яқиндан танишилди.

     Хизмат сафари давомида Анқаранинг OSTIM саноат маркази фаолияти ўрганилиб, саноат маркази раҳбари Орҳан Айдин билан учрашув ўтказилди. Ушбу саноат маркази  2000 гектар ер майдонида жойлашган бўлиб, унда 6200 га яқин катта ва кичик корхоналар фаолият юритаётганлиги, 60000 га яқин ишчилар сони мавжудлиги, ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ходимларни тайёрлаш учун 2 та университет, мактаблар ва болалар боғчалари, лойиҳа институтлари, тадбиркорларга  молиявий ёрдам кўрсатиш институтлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар олинди. Учрашув давомида OSTIM саноат маркази ва Оқдарё тумани хокимлиги ўртасида Оқдарё тумани ҳудудида барча инфратузилмаларга эга саноат марказини барпо этиш юзасидан 12 декабрь куни баённома имзоланди.

     Шунингдек, Оқдарё туманидаги “KAYA  TEKSTIL KIMYA” корхонаси ва Туркия фуқароси Ферудун Эралп ўртасида 400,0 минг АҚШ доллари миқдорида саноат елими ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳамда   Оқдарё туманидаги “OR-UM” қўшма корхонаси ва Туркия фуқароси Сулейман Ҳартавиўглу ўртасида 500,0 минг АҚШ доллари миқдорида ўсимликларга кимёвий ишлов бериш корхонасини ташкил қилиш юзасидан шартномалар имзоланди.

    Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчиси Алишер Анварович Агзамходжаев билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон элчиси амалий ёрдамлар кўрсатишга, турк ишбилармонларини туманга жалб қилишда бевосита ёрдам қилишга доимо тайёрлигини таъкидлади.

  Расмий учрашувлар жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчихонасининг савдо ва иқтисодий масалалар бўйича вакили Азизбек Салоҳиддинов ҳамрохлик қилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM