Пробация хизмати фолияти билан боғлиқ тарғибот тадбири ўтказилди

          Пробация хизмати фолияти билан боғлиқ тарғибот тадбири ўтказилди

        

    Жиноят-ижроия амалиётини ўрганиш натижалари маҳкумларни жамиятга ижтимоий мослаштириш, ахлоқан тарбиялаш ва меҳнатга ўргатишнинг янада самарали ҳуқуқий механизмларини жорий этилиши, бунда ички ишлар органларининг бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтиришни тақозо этмоқда.

     Шу боис, Оқдарё туманида ҳам ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4006-сонли Қарори асосида ташкил қилинган Пробация хизмати фолияти билан боғлиқ тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

     Жумладан, жорий йил 12 декабрь куни туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман бандликка кўмаклашиш Маркази ҳамкорлигида туман ҳокимлиги мажлислар залида Оқдарё туман ИИБ Пробация бўлинмаси ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтаётган, кам таъминланган назорат остидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни мақбул иш ўринлари билан таъминлаш, тиббий ва психологик кўрикдан ўтказиш, муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, ҳисобда туриб жазо ўташ давомида ўзини ижобий томондан кўрсатган ва ахлоқан тузалган маҳкумларни кенг жамоатчиликнинг кўз ўнгида сайёр суд ўтказиш орқали жазони ўташдан муддатдан илгари шартли озод қилишга бағишланган тадбир ўтказилди.

     Тадбирда жазони ўташ давомида ижобий тавсифга эга бўлган 25 нафар маҳкумларга совғалар, бадиий китоблар топширилди, 4 нафарига малакали тиббий ёрдам кўрсатилиб, бепул дори-дармонлар билан таъминланди. Сайёр қабул давомида тушган 12 та мурожаатнинг 5 таси жойида ҳал этилиб, муддат талаб қиладиган мурожаатлар кўриб чиқиш учун масъул ходимларга бириктирилди.

     Шунингдек, тадбирда сайёр ўтказилиб, ҳисобда туриб жазо ўташ давомида ўзини ижобий томондан кўрсатган ва ахлоқан тузалган  5 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатдан илгари шартли озод қилинди.

    Туманимизда олиб борилаётган профилактик тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган тарғибот гуруҳи ходимларига туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ю.Ўроқова томонидан “Ташаккурнома”лар тақдим этилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM