Самарқанд шаҳрида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни “Ҳосил байрами” билан уйғунлашган ҳолда ўтказилди

           Самарқанд шаҳрида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни “Ҳосил байрами” билан уйғунлашган ҳолда ўтказилди

 

         Президентимиз ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди. Юртимиз бўйлаб нишонланаётган ушбу сана “Ҳосил байрами” тадбирлари билан уйғунлашган ҳолда ўтказилмоқда.

            2019 йил 6 декабрь куни Самарқанд шаҳридаги “Диёра” базмгоҳида мазкур сана муносабати билан вилоят байрам тадбири ўтказилди.

       Байрам тадбирида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг республика Қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригини ўқиб берди.

Соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор ходимлар, меҳнат фахрийлари, олим ва мутахассислар, илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчи ходимларига вилоят ҳокимлиги “Фахрий ёрлиғи”, вазирлик ва идораларнинг кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

            Ушбу байрам тадбирида туманимиз ҳокими Феруз Абилов ва туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими мутасаддилари ҳам иштирок этишди.

Байрам тадбирида таниқли санъаткорлар ва сўз усталари иштирок этиб, йиғилганларга хуш кайфият улашишди.
            Бундан ташқари, байрам тадбирларини юқори савияда ўтказиш мақсадида шаҳар ва туманларда деҳқон бозорлари томонидан аҳоли учун арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM