Ғолиб жамоага туман прокурори кубоги топширилди

 

                        Ғолиб жамоага туман прокурори кубоги топширилди

 

          “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда туман прокурори Д.Кубаев ташаббуси билан 2019 йил Жорий йил 29 ноябрдан 7 декабргача туман ҳокимлиги, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари аппарати ходимлари ўртасида “8 ДЕКАБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУТЦИЯСИНИНГ 27 ЙИЛЛИГИ” муносабати билан спортнинг мини футбол (футзал) тури бўйича “ТУМАН ПРОКУРОРИ КУБОГИ” спорт мусобақаси ўтказилди.

Бугун ушбу мусобақанинг якуний, финал босқичи бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра Болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси I-ўринни эгаллашди. II-ўрин  туман «Ер мулк кадастр» давлат корхонаси жамоасига, III-ўрин туман Мажбурий ижро бюроси жамоасига насиб этди.

Мусобақа сўнгида ғолиб жамоаларни тақдирлаш маросими ўтказилди. I-ўринга туман прокурори кубоги ҳамда телевизор, II-ўринга телевизор, III-ўринга чангютгич, шунингдек, номинациялар бўйича жамоаларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда туман прокурори ёшларимизнинг бўш вақтларини спорт машғулотлари билан бойитиш келгусида салбий ҳолатларнинг келиб чиқишини олдини олишда энг муҳим омил эканлигини, мавжуд имкониятлардан мақсадли фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM