Меҳр-мурувват ойлиги доирасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Меҳр-мурувват ойлиги доирасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Халқаро ногиронлар кунини муносиб ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли баёнига мувофиқ, “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни”ни кенг нишонлаш мақсадида республикамизда жорий йилнинг 30 ноябридан 30 декабрга қадар меҳр-мурувват ойлиги ўтказилиши белгиланган. 
          Мазкур белгиланган вазифалар ижроси юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2019 йил 3 декабрь куни туман ҳокими Ф.Абилов “Пичоқчи” маҳалласида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган фуқаролар Ҳ.Мавлонов, Қ.Раҳматуллаева, О.Эгимбердиева, И.Аббосов, С.Қиличов, С.Саидваққосов, Ш.Зайниддинов, Д.Азизов, Б.Эшмуродовалар холидан хабар олиб, улар билан самимий суҳбатда бўлди.

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM