Туман ҳокими сайлов участкаларини кўздан кечирмоқда

Туман ҳокими сайлов участкаларини кўздан кечирмоқда

 

         Сайловга ҳам саноқли кунлар қолди. Айни дамда туманимиздаги сайлов участкалари сайловга тайёр ҳолга келтирилган. Шундай бўлсада, сайлов участкаларида тайёргарлик борасида туман ҳокимлиги томонидан мунтазам равишда назорат ишлари олиб борилмоқда.

         Бугун туман ҳокими Ф.Абилов 14-сон мусиқа ва санъат мактабидаги 172-сайлов участкаси ҳамда “Бобур” маҳалласида жойлашган 10-МТТдаги 211-сайлов участкаларида амалга оширилган тайёргарлик ишларини кўздан кечирди. Ушбу участкаларда шароитларни янада яхшилаш борасида мутасаддиларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM