Халқ билан мулоқот – фаровонлик гарови

           Халқ билан мулоқот – фаровонлик гарови

 

▶️Халқ билан мулоқот фуқароларнинг фаровон турмушини таъминлашда муҳим омиллардан бири. Хусусан, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни жойида бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 

▶️Жумладан, бугун Халқ қабулхонаси биносида Оқдарё туман ҳокими қабули бўлиб ўтди.  Қабул давомида 30 га яқин фуқароларнинг уй-жой, тиббий ёрдам, иш билан таъминланиш, кадастр, тадбиркорлик каби масалалар юзасидаги мурожаатлари ўрганилди.  Электр энергия, табиий газ босимининг пасайиши  каби масалалар бўйича тушган кўплаб мурожаат эгаларига бу борада  ижобий ҳал этиш учун чора –тадбирлар олиб борилаётганлиги  ҳақида тушунтиришлар берилди

 

▶️Мурожаатларнинг 20 га яқини жойида ижобий ҳал этилиб, муддат талаб қилувчи масалалар бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM