Газ босимини кўтариш чоралари кўрилмоқда

 

           Газ босимини кўтариш чоралари кўрилмоқда

        

         Бугунги кунда туманимизда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолига енгиллик яратиш борасида қатор тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

 Ҳозирда туманда Янгиқўрғон ГРС, Шимолий (Ал-Бухорий) ГРС, Шимолий (Пўлатдархон) ГРС, Жомбой-2 ГРС орқали 10191 та хонадонга табий газ етказиб берилмоқда. Ушбу 4 та ГРСнинг бир кунлик газ истеъмол лимити 163.000 метр кубни ташкил қилади. Талаб этилаётган  бир кунлик газ истеъмол лимити 272.000 метр кубни кўрсатмоқда. Шу боисдан, аҳолига берилаётган газ босимини ошириш борасида чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, автомобилларга газ тўлдириш стансияларига газ бериш кеч соат 17: 00 дан 22:00 гача тўхтатилди. Шунингдек, жорий йил 1 декабрдан фондимиз оширилиб, газ босими меъёрлашиши учун чоралар кўрилмоқда.

 Газ балонларини тўлдириш учун 5 та Isuzu русумидаги юк машинаси ва уларнинг ҳар бирига 105 тадан газ балони ташкил этилди. Маҳаллаларда белгиланган жадвал асосида ҳар 45 кунда уйма-уй юриб бўшаган балонларни донаси 22400 сумдан тўлдирилганига алмаштириш йўлга қўйилди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати