Оқдарё қизи “Ёш китобхон” танловида фахрли II ўринни эгаллади

            Оқдарё қизи “Ёш китобхон” танловида фахрли II ўринни эгаллади

 

          Қадимий ва  бетакрор диёримизда етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларнинг  бой маънавий меросини, умумбашарий  цивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб авайлаш,келгуси авлодларга безавол етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ўтказилаётган  "Ёш китобхон" танловининг 2019 йилги Республика босқичида 10 ёшдан  14 ёшгача бўлган ўқувчи ёшлар ўртасида Оқдарё туман ХТБ тасарруфидаги 48-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Абдулакимова Гулсанам фахрли II ўринни эгаллади.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM