Янгиобод маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

Янгиобод маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

 

Бугун аҳоли билан учрашувлар асосида куз-қиш мавсумида учрайдиган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш борасида туман ҳокимлиги мутасаддилари фавқулодда вазиятлар туман бўлими билан ҳамкорликда 1-сектор ҳудудидаги Янгиобод оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 53 нафар фуқаро иштирок этди. Маиший газ балон, электр энергия таъминоти, йўл таъмири, уй-жой масаласи каби мурожаатлар рўйхатга олинди. Ечими осон мурожаатлар жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар ижросини таъминлаш учун масъулларга бириктирилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM