Қаҳрамон ММТП туманда биринчи бўлиб режани бажарди

         Қаҳрамон ММТП туманда биринчи бўлиб режани бажарди

       2019 йил 10 ноябр куни туманимизнинг Қаҳрамон ММТП ҳудудидаги фермерларимизнинг кайфияти аъло даражада. Чунки улар давлатга пахта сотиш режасини умумий ҳисобда туманда биринчилардан бўлиб бажаришди. Шу муносабат билан бугун далада тушлик вақтида фермер хўжаликлари аъзолари, теримчиларга байрам тадбири ташкиллаштирилди. 
          Тадбирда туман ҳокимлиги томонидан Қаҳрамон ММТП раҳбари Рустам Ҳусанов қимматбаҳо совға билан тақдирланди. Ўз навбатида Қаҳрамон ММТП раҳбари Р.Ҳусанов ҳам  теримчиларга, терим отрядлари раҳбарларига ўз совғаларини топширди. Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар теримчиларга янада кўтаринки кайфият бахш этди.

        Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM