Болалар боғчасида "Меҳржон"  ҳосил байрами нишонланди

Болалар боғчасида "Меҳржон"  ҳосил байрами нишонланди

         2019 йил 8 ноябр куни Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги "Шахзоданинг болалик,  подшолиги" номли Давлат  хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида "Меҳржон"  ҳосил байрами ўтказилди.
           Тарбияланувчилар миллий кийимларда  "Деҳқон  бобо " образини саҳналаштирди,  жажжи  қизчаларимиз   мева сабзавот  ва полиз экинларига мос кийим кийишиб, уларни бирма бир тасвирлаб беришди. Қизлар куз фаслига бағишлаб  "Баргларнинг тўкилиши"  мусиқасига рақсга тушишди. Тадбирда болажонлар  томонидан  инглиз ва рус  тилида шеър ва қўшиқлар  айтилди.

        Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM