Маданият бўлими томонидан ижобий ўзгаришлар йўлга қўйилмоқда

Маданият бўлими томонидан ижобий ўзгаришлар йўлга қўйилмоқда

         Оқдарё туман ҳокимлиги Маданият бўлимига қарашли 5 та маданият маркази ходимлари ўртасида маданият бўлимининг 2019 йил 29 октябр куни кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда вилоят хокими Э.Турдимов томонидан барча маданият муассасаларида олиб борилаётган ишлар ўта ачинарли ахволда эканлиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу йиғилишдан хулоса чиқарган ҳолда Оқдарё туман ҳокимлиги Маданият бўлимига қарашли 5 та маданият маркази ходимлари ўртасида маданият бўлимининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда барча маданият маркази ходимларига камчиликларни бартараф этиш борасида тегишли топшириқлар берилди. Иқтидорли ёшларни тўгаракларга жалб этиш учун тўгараклар шакллантирилди ва марказларга яқин барча мактабларга тўгаракларга қатнашишлари учун эълонлар чиқарилди.
         Маданият истироҳат боғи “Давлат корхонасида жойлашган тадбиркор М.Нортожиев томонидан болалар аттракционларининг бир донаси қоплама билан қопланди ҳамда уч донасини икки кун муддатда ечиб олиш учун топшириқ берилди. Истироҳат боғида кунлик тозалаш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш, экилган газонларни суғориш, дарахтларнинг соясида ўсадиган, кўкаламзорлаштириш мақсадида экиладиган уруғдан фойдаланиш учун мутахассислар билан маслаҳатлар олиб бориш учун истироҳат боғи директори А.Джалиловга топшириқлар берилди. Барча маданият марказларида ободонлаштириш, тўгараклар ишини йўлга қўйиш, ҳар хил қизиқарли кечалар ўтказиш учун маданият ходимларига топшириқлар берилиб, кунлик қилинган ишлар юзасидан маълумот бериб туриш маданият ходимларига юклатилди.

  Н.Джахпаров,    Оқдарё туман ҳокимлиги Маданият бўлими мудири вазифасини бажарувчи

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM