Суғончида Самарқанд вилоят прокурорининг сайёр қабули ўтказилди

Суғончида Самарқанд вилоят прокурорининг сайёр қабули ўтказилди

             Бугун Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаровнинг навбатдаги сайёр қабули туманимизнинг Суғончи маҳалласида ташкил этилди.
             Сайёр қабулда Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов ҳамда туман секторлари раҳбарлари, туман прокуратураси ходимлари, туман мутасадди ташкилот ва идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди. 
             Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, электр таъминоти, газ, ички йўллар каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.  Мурожатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилди.  Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан прокуратуранинг соҳавий хизматларига ҳамда туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди. Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
             Вилояти прокурори Ф.Зуфаров сайёр қабулдан сўнг туманимизда аҳолини иш ўрни билан таъминлаш борасида амлга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туманимиздаги  “Zarafshon tekstil” МЧЖ  ҳамда “AFROSIOB jeans tekstil” МЧЖ корхоналарига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни, ишчиларга яратилган   шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM