"Узлуксиз маънавий тарбия" концепцияси самарадорлиги ўрганилмоқда

"Узлуксиз маънавий тарбия" концепцияси самарадорлиги ўрганилмоқда

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган "Узлуксиз маънавий тарбия" концепцияси лойиҳасининг амалда самарадорлигини аниқлаш мақсадида Оқдарё туманида ҳам тажриба-синовлари олиб борилмоқда. 
     Тажриба-синов ишларининг мақсади - маҳалла, оилалар, мактабгача тарбия муассасалари, мактаблардаги амалда мавжуд тарбия жараёни билан "Узлуксиз маънавий тарбия" концепциясига асосланган тарбия тизимлари самарадорлигини қиёсий кўрсатгичларда синовдан ўтказишдан иборат.
      Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ айни кунларда туманимиздаги 38 умумтаълим мактабининг тажриба-синов ўтказиш учун танлаб олинган 4-"Б", 9-"Б", 11-"Б" синфларида синов ишларини ўтказишмоқда. 
     Тажриба синов-ишлари етти кун давомида уч босқичда амалга оширилади. 

        Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM