Фермер ўз ишчиларига телевизор совға қилди

 

         Фермер ўз ишчиларига телевизор совға қилди

 

       2019 йил 26 октябрь куни Оқдарё ММТП ҳудудидаги “Оқдарё Бўтанош тараққиёти” фермер хўжалиги давлатга пахта сотиш режаси бажарганлиги муносабати билан ишчи ва теримчиларга кўтаринки кайфият бахш этиш мақсадида пахта даласида байрам ташкиллаштирилди.

         Фермер хўжалик раҳбари Шуҳрат Аноров самарали меҳнатлари учун фермер хўжалигининг механизатор, сувчи ва ишчиларига 8 та телевизор ва 2та микротўлқинли печ совға қилди. Шунингдек, пахтасини териб берган Шокир Аноров раҳбарлигидаги 19-терим отряди теримчиларининг ҳар бирига алоҳида совғалар топширилди. Туман маданият бўлими ходимлари ташкиллаштирган концерт дастури ишчи ва теримчиларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM