25 октябрь - Ўзбекистон Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан тадбир ўтказилди

25 октябрь - Ўзбекистон Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан тадбир ўтказилди

           25 октябрь - Ўзбекистон Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бугун туман ҳокимлигида Оқдарё туман ички ишлар бўлими ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
        Тадбирда туман ҳокими Феруз Абилов сўзга чиқиб, шарафли ва масъулиятли касб эгалари бўлмиш ички ишлар идоралари ходимларини табриклади.
       –Мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳар доим алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билан қаралган. Уларнинг муваффақиятли хизмати замирида эса ҳар доим шахсий ҳалоллик, ўз иши ва бурчига садоқатлилик каби эзгу фазилатлар мужассам, – деди ҳоким.
        Тадбирда соҳада кўп йиллар меҳнат қилган, юрт тинчлиги ва халқ осойишталиги йўлида самарали хизмат қилаётган ички ишлар идоралари ходимларига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, хотин-қизлар масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари Ю.Ўроқова хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ички ишлар ходимларининг ўрни катталигини эътироф этиб, хотин-қизлар номидан эсдалик совғаларини топширди.

       Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM