Пахта даласида теримчиларга концерт қўйилди

         Пахта даласида теримчиларга концерт қўйилди 

       Бугун Оқдарё туман прокурори Д.Кубаев раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудуди Р.Ҳамроев массивидаги “САРДОРБЕК ҲОСИЛИ”  ва “САБОПОЛВОН ХМЗ” фермер хўжаликлари пахта даласида чинаккам байрам бўлди десак, муболаға бўлмайди.   Иккала фермер биргаликда ушбу далаларда пахта тераётган 43, 44, 46- терим отрядларининг 180 дан ортиқ теримчилари учун дошқозонда ош дамлаб, дастурхон тузашди.

         Тушлик чоғида терим отрядларининг илғор теримчиларига туман ҳокими ва туман прокурори томонидан совға-саломлар топширилди. Қолган теримчиларга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Учрашувда туман ҳокими Феруз Абилов туманимиз пахта хирмонига заҳматли меҳнатлари билан улкан ҳисса қўшаётгаликлари учун барча теримчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, раҳмат айтди.

         Теримчиларимизга хуш-кайфият бағишлаш ниятида туман маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди. Айниқса, таниқли эстрада хонандалари Ваҳобиддин Баҳриев ҳамда Эркин Қайтаровларнинг ташрифи теримчиларни янада хурсанд этди. Улар томонидан ижро этилган куй-қўшиқларга теримчилар рақс тушишиб, ўз хурсандчиликларини намоён этишди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM