«ПАХТАНИ ТЕЗ ВА СОЗ ЙИҒИШТИРИБ ОЛАЙЛИК» деб туман аҳолисига мурожаат қилинди

 

       «ПАХТАНИ ТЕЗ ВА СОЗ ЙИҒИШТИРИБ ОЛАЙЛИК» деб туман аҳолисига мурожаат қилинди

         Бугун туман маданият бўлимида туман  фаолларининг пахта йиғим-терими борасида йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни «Нуроний» жамғармаси Оқдарё туман бўлими раиси Т.Ашуров олиб борди. Унда туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оқдарё туман Кенгаши ва «Оқдарё овози» газетаси таҳририятининг тумандаги барча фермер хўжаликлари раҳбарларига, туман ташкилотларига, фуқароларга, ёшларга ва туманнинг барча аҳолисига «ПАХТАНИ ТЕЗ ВА СОЗ ЙИҒИШТИРИБ ОЛАЙЛИК» деб номланган мурожаати ўқиб эшиттирилди. Тадбирда туман бош имом хатиби Ҳ.Облоқулов, маҳалла туман кенгаши раиси ўринбосари О.Маматова, маҳалла фаолларидан М.Эшмуродова, ҳожи она З.Порсаевалар сўзга чиқиб мрожаат юзасида фикрлар билдириб, қўллаб-қувватлашларини айтишди. Йиғилиш давомида мурожаат барча иштирокчилар томонидан мақулланиб, қабул қилинди.

 

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2020 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM