Туманимизда МТТлар сони яна биттага кўпайди

                       Туманимизда  МТТлар сони яна биттага кўпайди

 

                  Бугун туманимизнинг  Янгиобод  маҳалласида  “HAPPY CHILDREN” номли яна бир оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади.     

       Очилиш  маросимида туман мактабгача таълим  бўлими ходимлари,  маҳалланинг  фаол оқсоқоллари ва онахонлар иштирок этишди. Туман мактабгача таълим бўлими  мудири барча тадбир иштирокчиларини   ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг иш фаолиятини бошлаганлиги муносабати билан табриклади. Болажонлар томонидан рус ва  инглиз тилида ижро этилган шеър ва қўшиқлари барчага хурсандчилик бағишлади.

            Мазкур боғчага Янгиобод  маҳалласида яшовчи 25 нафар болажонлар таълим  тарбия олишлари учун қамраб олинди ва 2 нафар хотин қизлар иш билан таъминланди.

 

 

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM