Теримчиларга кўтаринки кайфият улашилди

        Теримчиларга кўтаринки кайфият улашилди

          Пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсумини муносиб ўтказиш, айниқса теримчиларга далада шарт-шароитларни янада яхшилаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шу боисдан туман ҳокимлиги томонидан мунтазам равишда барча терим отрядларидаги шарт-шароитларни янада яхшилаш, илғор теримчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари олиб борилмоқда. Теримчиларга кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида жойларда туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан консерт дастурлари уюштирилмоқда.

         Бугун туман ҳокимлиги мутасаддилари “Оқдарё” ММТП ҳудудидаги “Оқдарё Элита Тортувли” фермер хўжалиги даласида бўлиб, илғор теримчиларга совғалар топришди. Тушлик вақтида хонандалар ижро этган куй-қўшиқлар теримчиларнинг рақслари билан ҳамоҳанг бўлди.

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM