МТТ лар 5 та муҳим ташаббус доирасида кўргазмали семинар ўтказишди

   МТТ лар 5 та муҳим ташаббус доирасида кўргазмали семинар ўтказишди

 

           Бугун Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими томонидан Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида  “5 та муҳим ташаббус - маънавий етук баркамол шахс кафолати” шиори остида тадбир ташкил этилди.                          

          Семинарда тумандаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари  5 та муҳим ташаббус бўйича ўзлари тайёрлаб келган кўргазмалари билан иштирок этишди.Тадбир давомида болажонлар томонидан Ватанимиз шон-шуҳратини, бахтли болаликни тараннум этувчи қўшиқ ва шеърлар ижро этилди ҳамда спорт чиқишлари намойиш этилди. Тадбирда Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси ходими Ш.Жомуродов, туман ҳокимининг ўринбосари М.Саидмуродовлар иштирок этишди. Тадбирда иштирок этган меҳмонлар мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган тарбиячилар томонидан тайёрланган кўргазмаларни кўздан кечирар экан, уларнинг меҳнатига тасаннолар айтишди.

      “Бундай кўргазмаларни ташкил этилиши болаларни дунёқарашини ўстириб, фикрлаш қобилиятини ривожлантиш билан бирга уларни ҳар томонлама ривожланган ҳолда мактаб таълимига тайёрлашда муҳим роль ўйнайди деди,”- туман ҳокими Ф.Абилов. Тадбирда қатнашганлар бир олам таассуротлар олишди.

 

       Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

 

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM