Спорт устаси билан давра суҳбати ўтказилди

            Спорт устаси билан давра суҳбати ўтказилди

        1-октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан 2019 йил 28 сентябрь куни туманимизнинг 35-умумтаълим мактабида мактабнинг собиқ битирувчиси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси Урал Зиёев билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Нанкинда бўлиб ўтган олимпиада чемпиони Илҳом Бахромов иштирок этиб, ёш полвонларга мастер клас ташкил этди. Урал Зиёев ёш полвонларга эсдалик совғаларини топширди. Тадбир сўнггида 35-мактаб директор ўринбосари Ў.Бўриев меҳмонларга спорт сохасида камтарона хизматлари учун ташаккурнома тақдим қилди.

       Оқдарё  туман ҳокимлиги матбуот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM