Қутлуғ 70 ёшингиз муборак, устоз!

 

 

         Қутлуғ 70 ёшингиз муборак, устоз!

          “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” байрами фахрий устоз Насриддин Аслиев учун қўшалоқ байрам сифатида ўзгача шукуҳ ва қувонч билан қарши олинмоқда. Боиси, байрам арафасида устоз ўзининг 70 ёшини қарши олмоқда.

         Насриддин Аслиев ўттиз йилдан зиёд вақт мобайнида 6-мактабда кимё фанидан ёшларга сабоқ бериб келди. Матбуот нашрларида 40 дан зиёд илмий-услубий мақолалари чоп этилган. Умумтаълимга оид 5та методик қўлланмалар муаллифи ҳамдир.

         Устознинг самарали ва серқирра фаолияти муносиб тақдирланиб, “Катта ўқитувчи”,”Методист ўқитувчи”, “Халқ таълими аълочиси”, “Шуҳрат” медали, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таъими ходими”, III даражали “Меҳнат фахрийси” нишони билан тақдирланган.

         Домланинг 70 ёш юбилейи муносабати билан ёзилган байрам дастурхонига ҳамкасблари, шогирдлари, фахрий устозлар, туман мутасаддилари ташриф буюришиб, дил сўзлари билан самимий муборакбод этдилар.

 

        

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM