Вилоят ИИБ бошлиғи Галаравотда сайёр қабул ўтказди

Вилоят ИИБ бошлиғи Галаравотда сайёр қабул ўтказди

 

          Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш,  дарду истакларига малҳам топиш мақсадида жойларда мутасадди раҳбарларнинг сайёр қабуллари ўтказилиб, келинмоқда.

         2019 йил 27 сентябрь куни Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Шавкат Раҳмонов томонидан фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида туманимизнинг Галаравот маҳалласида ташкил этилган сайёр қабулда шу ҳудудда ва туманнинг бошқа маҳаллаларида яшовчи фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар тингланиб, уларга ечим топиш чоралари кўрилди.

         Қабул давомида фуқаролардан 35 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 13 тасига шу жойнинг ўзида ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар ўрганиб чиқишга йўналтирилди. 22 та мурожаат тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқиладиган бўлди.

 Кам таъминланган ва оилавий шароити оғир булган фуқаролар оиласига озиқ-овқат махсулотлари берилиб, уларнинг мурожаатлари сайёр қабул жараёнида ижобий ҳал килинди.

         Шунингдек, 13-МТМга телевизор, 5- мактабга телевизор ва ўқитувчиларга совғалар берилди

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM