“ЗУЛФИЯ” НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

 

 

“ЗУЛФИЯ” НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

             Ҳурматли туманимизнинг  хотин-қизлари!

        Жорий йилнинг 26 сентябр куни соат 10.00 да  туманимизнинг 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида  “ЗУЛФИЯ” номидаги давлат мукофотининг туман босқичи танлови бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мукофот 14 дан 30 ёшгача бўлган энг иқтидорли, аъло хулқли,  зукко, ташаббускор қизларга қуйидаги йўналишларларда эришган ютуқлари учун берилади:

-  Адабиёт йўналиши;

-  Санъат йўналиши;

-  Санъат (тасвирий, амалий, безак, дизайн) йўналишлари;

-  Маданият йўналиши;

-  Таълим йўналиши;

-  Фан йўналиши;

-  Спорт йўналиши;

-  Жамоатчилик йўналиши.

 Танловда иштирок этмоқчи бўлган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли хотин-қизлар, Оқдарё туман хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилишлари лозим.

Мурожаат учун телефонлар: +99899 449 47 88;   +99894 241 9272;    +99 890 198 14 34.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM