“Анзират буви”лар билан семинар ўтказилди

              “Анзират буви”лар билан семинар ўтказилди

          Бугун туманимизнинг  "Пичоқчи" маҳалласида "Анзират буви"лар фаолияти самарадорлигини  ошириш юзасида кенгайтирилган  семинар  ўтказилди. Семинарда туман Хотин-қизлар қўмитаси,  тегишли  ҳамкор ташкилотлар,  бошқа маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, шу маҳалланинг ҳожи оналари, отинойилари, меҳнат фахрийлари  ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. Йиғилишда бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга бўлган  ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш,  нотинч оилалар билан ишлаш, эрта турмуш ва эрта туғруқни олдини олиш, аёллар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларнинг муаммоларини манзилли ҳал этиш каби масалалар кўриб чиқилди. Тадбир сўнгида пичоқчилик хотин-қизлар иш-фаолиятига оид кўргазмалар намойиш этилди.

 

     

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM