Мактабларга спорт анжомлари совға қилинмоқда

                               Мактабларга спорт анжомлари совға қилинмоқда

          “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” бўйича Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга йўналтирилгандир. Ушбу ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Оқдарё туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда фермер хўжалик раҳбарлари ташаббуси билан туманимздаги барча умумтаълим мактабларига спорт анжомлари туҳфа этилмоқда. Жумладан, бугун тумандаги 3-21-22-28-29-30-31-32-51-умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшларига туман ҳокимлиги мутасаддилари, фермер хўжалик раҳбарлари томонидан спорт анжомларидан иборат совғалар топширилди.

         Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM