Туманимизда ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ўтказилди

Image_tadbir: 

 

                    Туманимизда ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ўтказилди

            Самарқанд вилоятининг шаҳарлар ва туманларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида жойларда пресс-турлар ўтказилмоқда. Бугун навбатдаги пресс-тур бизнинг Оқдарё туманимизда ўтказилди

           Тадбир туманга кираверишдаги  'Миллат хазинаси'' нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишишдан бошланди. Пресс-тур иштирокчилари болажонларга яратилган шарт-шароитлар юзасида мутасаддилар билан суҳбатлашишди.

             Туманда ўтказилаётган пресс-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили ''Pichokchi dry fruits'' корхонаси бўлди.Бу ерда республикамизнинг барча вилоятларидан ёнғоқ маҳсулоти йиғилади ва сараланиб, қадоқланади ҳамда хорижга экспорт қилинади. Ушбу манзил билан танишган пресс-тур иштирокчилари бу фаолиятни сердаромад соҳа эканлигини эътироф этишди.

            Пресс-тур иштирокчилари туманимиздаги “Zarafshon tekstil” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди. Ишлаб чиқарилаётган кийим-кечаклар сифати, таннархи, даромади борасидаги ўзларини қизиқтирган саволларига фабрика мутасаддиларидан етарли маълумотлар олишди. Шундан сўнг иштирокчилар “Оқдарё овози” таҳририяти иш фаолияти билан танишишди.

         Режадаги манзиллар ўрганиб бўлингач пресс-тур якунида туман ҳокими Ф.Абилов иштирокида тақдимот ўтказилди. Тадбирда иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга туман ҳокими томонидан батафсил жавоб олишди.

         Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM