Сайёр қабул давом этмоқда

                                               Сайёр қабул давом этмоқда

        Бугун Оқдарё  маҳалла фуқаролар йиғинидаги 29 умумтаълим мактабида 1-сектор раҳбари туман ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул давомида барча мурожатлар рўйхатга олиниб, кўриб чиқилди. Мурожатларнинг қарийб 60 фоизи жойида ҳал қилинди, тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар ҳал этишучун тегишли мутасаддиларга бириктирилди.

        Сайёр қабулдан сўнг туман ҳокими 29-мактабда олиб борилаётган таълим жараёнини кўздан кечириб, мактаб ўқитувчилари билан таълим сифатини янада ошириш, ўзлаштириши суст бўлган ўқувчилар билан алоҳида шуғулланиш, илғор педагогик технологияларни қўллаш каби масалалар юзасида суҳбатлашди.

            Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

        

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM