2019 йил пахта йиғим-терими ва ғалла экиш масаласида семинар йиғилиш ўтказилди

             2019 йил пахта йиғим-терими ва ғалла экиш масаласида семинар йиғилиш ўтказилди

           Бугун туманимиздаги “Мансурхон Муроджон даласи”фермер хўжалиги даласида Самарқанд вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари А.Нурқулов бошчилигида ғалла экиш ҳамда 2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида семинар йиғилиши ўтказилди. Ушбу семинарда Оқдарё туман ҳокими, мутасадди раҳбарлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, маҳалла раислари, терим отряди бошлиқлари ва механизаторлар иштирок этишди.

             Йиғилишда жорий йилнинг 5 окябригача 4900 гектар очиқ майдонга ғалла уруғини экиб бўлиниши ҳамда 5 октябрдан туманда пахта йиғим-теримини бошланиши режалаштирилди ва бу борадаги барча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

             Маълумот учун, бу йил туманимизда жами 9610 гектар ер майдонига ғалла уруғи экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 4900 гектари очиқ майдонга, 4710 гектари ғўза орасига экилади. Шунингдек, жорий йилда туманимизда режадаги 15428 тонна пахта ҳосилини йиғиб олиш учун 120 та отряд тузилган бўлиб, ҳозирда маҳаллалардан, уюшмаган аҳоли орасидан 7605 нафар, фермер хўжалик аъзоларидан 4919 нафар жами 12524 нафар теримчи рўйхатга олинган.

 

 

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM