“Митти фаришта” МТТ ўз фаолиятини бошлади Оқдарё тумани Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинининг Мавлум қишлоғида тадбиркор Одил Баходиров томонидан “Митти фаришта” номли давлат-хусусий шерикчилик асосида янги мактабгача таълим ташкилоти иш фаолиятини б

 

              “Митти фаришта” МТТ ўз фаолиятини бошлади

          Оқдарё тумани Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинининг Мавлум қишлоғида тадбиркор Одил Баходиров томонидан “Митти фаришта” номли давлат-хусусий шерикчилик асосида янги мактабгача таълим ташкилоти иш фаолиятини бошлади.  “Митти фаришта” мактабгача таълим ташкилоти 75 ўринли бўлиб, 25 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.

      Бугун ушбу Давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган  “Митти фаришта” мактабгача таълим ташкилотининг очилиши муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида туман ҳокими Ф.Абилов, туман ҳокими ўринбосари М.Саидмуродов, маҳалла фахрий отахон ва онахонлари ҳамда таклиф этилган меҳмонлар иштирок этишди.

Мактабгача таълим ташкилоти болажонлар учун рус тили ва инглиз тилларига ихтисослаштирилган шинам хоналар замонавий жиҳозлар билан таъминланганлиги маҳалла аҳлини албатта қувонтирди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM