Мураббийга эҳтиром

                                                       Мураббийга эҳтиром

          Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 28 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига давлат мукофотлари билан тақдирланган юртдошларимиз қаторида Оқдарё тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби юнон-рум кураши бўйича катта мураббийи Зиёев Урал Абулқосимович  “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН СПОРТ УСТОЗИ” унвони билан тақдирланди.

Бугун Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов, “Нуроний жамғармасининг Оқдарё туман бўлими раиси Т.Ашуров, ҳоким ўринбосари М.Саидмуродов, Оқдарё туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Ш.Ашуровлар Спорт устозини унвон билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширишди.

             

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM