"Очиқ эшиклар куни “ тадбири ўтказилди.

                                "Очиқ эшиклар куни “ тадбири ўтказилди.
          Бугун Оқдарё тумани матабгача таълим бўлими тассаруфидаги 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида  “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Тадбирда туман  мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва,  туман  мактабгача таълим бўлими ходимлари, 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болаларнинг ота-оналари, маҳалла раиси А. Ахмедов  ва маҳалла фаоллари, қишлоқ оқсоқоллари ҳамда кенг жамоатчилик  вакиллари иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари  ҳар бир  гуруҳ  хоналарига кириб, болаларга “Илк қадам давлат дастури “ асосида берилаётган таълим-тарбия  жараёнлари,  гуруҳларда давлат талаблари асосида  ташкил этилган ривожлантирувчи марказлар, болаларнинг ётоқхоналарида яратилган шароитлар, мактабгача таълим ташкилотида болаларни соғлом овқатлантиришнинг ташкил этилиши, озиқ-овқат махсулотларининг сақланиши билан яқиндан танишдилар. Ўтилаётган машғулотлар, озиқ-овқатлар таркиби ва сифати, тиббий ёрдам кўрсатиш учун яратилган шарт-шароитлар ота-оналарга манзур бўлди.
     Тадбирнинг иккинчи босқичида мазкур мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан мустақиллигимизнинг   28 йиллик байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистон мангу бўл омон” шиори остида байрам тадбирини намойиш этилди. Тадбирда  қатнашган ота-оналар ва жамоатчилик  вакиллари давлатимиз раҳбарининг келажагимиз пойдеворлари бўлмиш фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол бўлиб ўсишлари, келажаги порлоқ,  таълим-тарбия олишлари  учун яратиб бераётган шарт-шароитлари учун чексиз миннатдор эканликларини таъкидлаб ўтишди ҳамда 25-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ва педагог ходимларига ҳам ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

                           

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM