“Дустбек Оқдарё” хусусий корхонасининг замонавий ускуналари иш қувватини ошишига имкон берди

                “Дустбек Оқдарё” хусусий корхонасининг замонавий ускуналари иш қувватини ошишига имкон берди

            Оқдарёликлар  бугун яна бир янгиликнинг гувоҳи бўлишди. Тумандаги “Дўстбек Оқдарё” хусусий корхонаси эндиликда катта қувват билан ишлай олади, чунки корхона замонавий ускуналар билан қайта жиҳозланди. Бугун янги ускуналарнинг ишга туширилиши муносабати билан тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими, ташкилот раҳбарлари, нуронийлар ҳамда фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этишиб, корхонадаги иш жараёни, шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.            

          Мазкур корхона мева-сабзавотларни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, маҳсулотни қайта ишлаш йиллик қуввати 38 000 тоннани ташкил қилади. Корхонани замонавий ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида 2018 йил инвестиция дастурига асосан хорижий кредит линялари орқали 936 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, Италия ва Туркия давлатларидан қўшимча замонавий ускуналар олиб келинди. Натижада корхона тўлиқ экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлди ва жорий йилда 500,0 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилиш назарда тутилган.

        Туркия давлатидан “Бектум” компаниясининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бошланғич қайта ишлаш ускунаси 130,0 минг АҚШ долларига олиб келинган бўлиб, бу маҳсулотларни қайта ишлашнинг дастлабки жараёнларида саралаш ва тозалашни амалга оширади. Италиянинг  “Алемента Идустирус” Компаниясидан келтирилган 806,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги ускуналар қайта ишланган маҳсулотларни стерилизациялаш ва ассептик қадоқлаш вазифасини бажариб, бу ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Европа стандартларида тайёрлаш имкониятини бериб, маҳсулотни экспортга йўналтирилишининг асосий талаби ҳисобланади.

        Бундан ташқари туман ҳокимининг тегишли қарорлари билан корхонага ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишида 463,2 гектар ер майдони ажратилиб, мева-сабзавотчилик кластери ташкил этилди. 2019 йилда корхона томонидан 222,7 гектар ерда давлат буюртмаси асосида  бошоқли дон маҳсулоти етиштирилди. “Самарқандонмаҳсулотлари” ҲЖ билан тўзилган давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича контрактация шартномасига асосан 772,9 тонна,  1155786,2 минг сўмлик бошлоқли дон махсулоти давлатга сотилди. Шунингдек, 180 гектар майдонда корхона эхтиёжлари учун помидор маҳсулоти етиштирилмоқда. Корхона учун хом ашёни ўз майдонларида етиштирилиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархини сезиларли даражада камайтиради. Бу билан ташқи бозорга рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш имконияти яратилди.

            Бугунги кунда корхонада 120 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Шундан қарийб, 70 га яқини хотин-қизлардир.

         Эслатиб ўтамиз, мазкур корхона 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, технологик жараён бугунги кун талабларига жавоб бермаганлиги сабабли, бугунгача тўлиқ қувватда фаолият кўрсатмаган.

 

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM