Хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Image_tadbir: 

       

                                        Хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

     Халқимизнинг минг йиллик урф-одатлари, анъаналари орасида ҳашар деб аталмиш миллий қадриятнинг ўрни бениҳоя каттадир. Ҳашар ўзлигимиз, миллийлигимиз белгиси сифатида одамлар орасида меҳр-оқибатни, бирдамликни мустаҳкамлайди.

      Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги фармойишига биноан жорий йилнинг август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 17-18 август умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилинган эди. Шу муносабат  билан Оқдарё туманида ҳам  умумхалқ хайрия ҳашари эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди. Умумхалқ хайрия ҳашари жойлардаги барча ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, шунингдек, фуқаролар йиғинлари ҳудудида ташкил этилиб, унда юртдошларимиз фаол қатнашмоқда. Эътиборга молик жиҳати, уларнинг салмоқли қисмини ёшлар ташкил этади. Хусусан, Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Оқдарёда ёшлар ҳашари “Эко патрул” лойиҳаси ташкил қилиниб, ҳудудларни тозалашда шижоат кўрсатишмоқда.

 

     

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM