Оқдарё ўғлонлари ғолиб бўлди

Image_tadbir: 

               Оқдарё ўғлонлари ғолиб бўлди

       Оқдарёни полвонлар, курашчилар юрти десак, муболаға бўлмайди. Чунки полвонларимиз дунё миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда қатнашиб, ғолиблар сафидан муносиб жой олишмоқда.

        “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида Оқдарё туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан 2019 йил 10-11август кунлари  “Оқдарё туман ҳокими соврини” учун спортнинг Юнон-Рум кураш тури бўйича Республика очиқ турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 2005-2008 йилларда туғилган ёш ўсмирлар ўртасида вилоятлардан келган жами 20 та жамоадан 300 га яқин ёш спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақа Юнон-Рум кураши тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда олиб борилди. Якуний натижаларга кўра Оқдарё жамоаси ёш полвонлари 4 та I-ўрин, 2 та II-ўрин, 8 та III-ўрин олган ҳолда умумий жамоа ҳисобида I-ўринни эгаллашди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM