Авазали маҳалла фуқаролар йиғинида  мўжазгина кутубхона очилди

Авазали маҳалла фуқаролар йиғинида  мўжазгина кутубхона очилди

     Жамиятда ташаббускор, тадбиркор инсонларнинг саи-ҳаракати туфайли аҳолининг яшаш турмуш тарзи яхшиланиб бораверади. Бунда ташаббускор инсондан ғайрат, шижоат ва албатта билим талаб қилинади.             
       Бугун туманимиздаги 13 умумтаълим мактабининг собиқ ёшлар етакчиси Тожиноров Элёр Номозовичнинг ташаббуси билан туманимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Авазали МФЙ Қурилиш қишлоғида ташкил қилинган “Улуғбек” кутубхонасини очилиш муносабати билан тадбир ўтказилди. Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та ташаббус доирасига кирувчи ушбу тадбирни туман ҳокими Ф.Абилов кириш сўзи билан очиб, туманимиз ривожланиш тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган ташаббускор, тадбиркор ёшларимизнинг меҳнатлари, шижоатлари  туманимизнинг эртанги кунини янада равнақ топиши гарови эканлигини, ёшларнинг китобга меҳр қўйиши уларни келажакда янада билимли бўлиб, юртимизга, халқимизга муносиб хизмат қиладиган инсонлар бўлишини таъкидлади.
  Шунингдек мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида спортнинг бир неча тури бўйича ўзаро беллашув ўтказилди. Кутубхона ташкилотчиси Э.Тожиноров-“ўтган йили "Ёшлар куни" муносабати билан маҳалламизда байрам тадбири ташкил қилганимда қишлоғимиз ёшлари "бир кутубхона керак"- деб фикр билдиришди. Ўшанда кутубхона очаман деб ният қилдим ва бу мақсадимни амалга ошишида менга яқиндан ёрдам берган туман ҳокими Ф.Абилов, Оқдарё ХТБ мудири С.Ортиқова, 13 мактаб директори П.Қосимов ва мактаб жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдираман”-деб ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.
     Тадбирга таклиф этилган ташкилот раҳбарлари, маҳалла оқсақоллари, қишлоқ ёшлари яратилиб берилаётган бу имконият учун уз миннатдорчиликларини изҳор этдилар ва кутубхонанинг китоб фондини янада бойитиш тўғрисида ўз таклифларини билдиришди.

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM