1-октябрдан қариндошлар ўртасида доверенность бекор қилинади

1-октябрдан қариндошлар ўртасида доверенность бекор қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталидла “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага мувофиқ қуйидаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда:

2019 йил 1 октябрдан – транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш тўғрисидаги ишончномани;

2020 йил 1 январдан – юридик шахсларнинг, хусусан банк ва бошқа кредит ташкилотларининг корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, янги кўчмас мулк ва транспорт воситалари бўйича лизинг, гаров (ипотека) шартномаларини. Бунда, гаров (ипотека) шартномаларини расмийлаштирган банк ва бошқа кредит ташкилотлари мол-мулкка тақиқ қўйиш ва ечишни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мустақил амалга оширади.

Фармон лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 4 августига қадар давом этади.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM