Тўлов интизомига амал қилмаслик, маъмурий жавобгарлик вужудга келишига сабаб бўлади

                      
Тўлов интизомига амал қилмаслик, маъмурий жавобгарлик вужудга келишига сабаб бўлади

        Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратиш мақсадида солиқ юкини камайтириш, соддалаштилган солиқ механизмини қўллаш, солиқ ҳисоботларини соддалаштириш бўйича солиқ ислоҳотлари амалга оширилмоқда.
         Давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, солиқ қонунчилигига тўлиқ риоя қилаётган, шунингдек тўлов интизомига риоя қилган ҳолда давлат бюджетига солиқ тўловларини белгиланган муддатларда тўлиқ тўланишини таъминлаб, давлат ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларимиздан фахрлансак арзийди.
        Шу билан биргаликда солиқ қонунчилигига риоя қилмасдан тўлов интизомини бузаётган тадбиркорларимиз ҳам йўқ эмас.
         Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасида “Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш” белгиланган бўлиб, унда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича бажарилмаган мажбуриятлари бўлган солиқ тўловчи ўзининг банк ҳисобварағида пул маблағлари мавжуд бўлишидан қатьи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ушбу Кодексда белгиланган тўлаш муддатидан кечиктирмай уларни хизмат кўрсатаётган банкка тўлаш учун тўлов топшириқномасини тақдим этиши шартлиги кўрсатилган.-
          Мазкур талаб бўйича тўлов интизомига амал қилмаган тадбиркорлик субъектларининг раҳбарлари, ҳамда ҳисобчиларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 6-қисми билан малакаланиши белгиланган қўйилган.
         Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширсалар маъмурий ҳуқуқбузарликларни олдини олишга сабаб бўлади.

Оқдарё туман ДСИ 
Солиқ мажбуриятларини 
ҳисобини юритиш бўлими бошлиғи                 Норқулов Жамол

 

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM