’’ХАР БИР ОИЛА – ТАДБИРКОР’’ Дастури амалда! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ’’Худудларда ахолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида’’ ги ПҚ-

’’ХАР    БИР     ОИЛА  –  ТАДБИРКОР’’

Дастури амалда!

             Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019  йил 7 мартдаги  ’’Худудларда ахолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш  ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ’’ги  ПҚ-4231-сонли қарори хамда вилоят  хокимининг 2019 йил 19-мартдаги                85-Қ-сонли  туман хокимининиг  2019 йил 25-мартдаги 1754-Қ-сонли Қарорларига асосан туман ахолисининг даромадини ривожлантиришга қаратилган доимий мехнат фаоляти билан шуғилланиши ва иш ўринлари яратилишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига хар томонлама кумаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида, тумандаги маҳалла  фуқаролар йиғинларига туман молия бўлими ходимлари бориб, ушбу имтёзли кредитнинг афзалликлари ва бу имтиёздан самарали фойдаланиш  кераклигини ҳамда Президентимиз  томонидан яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз тадбиркорликларини ривожантириб, даромадларини кенгайтиришда фаол иштирок этиш кераклиги тўгрисида аҳолига тарғибот ва тушинтириш ишлари олиб бормоқдалар .

           Имтиёзли кредитни расмийлаштириш учун фуқоролар қуйидаги хужжатларни тақдим этади .

          -Ариза

           -Паспорт нусхаси   

           -Тумандаги сектор рахбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан берилиадиган тавсиянома.

             Фуқароларга имтиёзли кредитлар энг кам иш ҳақининг 150 баробаригача (ҳозирги кунда 30 409 000 сўмгача) миқдорда 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан : бир йиллик 8 фоиз ставкада фуқаро паспорти, тегишли сектор раҳбари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан бериладиган тавсиянома асосида  берилади .  

         Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ва юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 1000 баробаригача (ҳозирги кунда 202 730 000 сўмгача) миқдорда, 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан, йиллик 8 фоиз ставкада. Бунга

          -Ариза

          -Бизнес режа

           -Бухгалтерия баланси

           -Қонунчиликда белгиланган тартибда таъминот турларидан бири талаб этилади.

            Фуқароларга имтиёзли кредитлар қуйидаги юналишларда ажратилмоқда:

                Қишлоқ хўжалиги соҳасида:

 Иссиқхона, паррандачилик,  қуёнчилик, балиқчилик, артизиан қудуқларни қазиш, донли  экинлар (шолидан ташқари), дуккакли ва экинлар уруғларини йитиштириш, сабзавотлар ва полиз экинлари, боғдорчилик ва бошқа қишлоқ хужалик соҳасида.

             Ишлаб чиқариш соҳасида:

            Мебиль, темир, ёғоч, алюмин профилдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик, текстил маҳсулотларни ишлаб чиқариш, озиқ овқат маҳсулотларни ишлаб чиқариш, наввойчилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошка ишлаб чиқариш соҳасида.

           Хизмат кўрсатиш соҳасида:

Ўқув марказлари, консалтинг бухгалтерия хизматлари, тикувчилик, каштачилик  хизмат турлари, маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, аҳолига сайёҳлик-экскурсия хизматлари соҳасида.

           Фуқаролар бу йўналишлар бўйича ўз режа ва таклифларини айтган ҳолда имтиёзли кредитлар олиш истагини билдирганлар кундан кунга купаймоқда.

Адхам Рашидов

Туман молия бўлими “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш булими шуъбаси ходими.

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM