Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим  муассасалари тарбияланувчилари ўртасида  “Китобхон болажон”кўрик-танлови  ўтказилди

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим  муассасалари тарбияланувчилари ўртасида  “Китобхон болажон”кўрик-танлови  ўтказилди

 

     Мактабгача ёшдаги болалар ўртасида  китоб мутоаласини тинглаш кўникмасини тарғиб қилиш  болалар  қалбида  инсонпарварлик, ватанпарварлик мардлик,олийжаноблик  каби фазилатларни шакллантириш,мустақил фикрлаш кўникмасини  ошириш, нутқини  ўстириш ва бойитиш, китобга бўлган  муҳаббатини  ўйғотиш  шунингдек  улуғ  ишларга, олийжаноб хизматларга жалб этиш, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 2-майдаги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳудудий бошқармалари тасарруфидаги туман (шаҳар)мактабгача таълим муассасалари  тарбияланувчилари ўртасида  “Китобхон болажон”  кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги 69-сонли буйруғи ҳамда Низоми асосида  вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2019 йил 20-майдаги 65-сонли буйруғлари асосидаги  Оқдарё туман мактабгача таълим бўлимининг  2019-йил  24-майдаги 23-сонли буйруғлари  ижросини  таъминлаш  мақсадида  2019-йил 8-май  куни  мактабгача таълим  муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Китобхон болажон”  кўрик-танлови бўлиб ўтди. Кўрик-танловда тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларида   биринчи муассасаса босқичида ғолиб чиққан болажонлар фаол иштирок этишди.  Кўрик-танлов шартлари қўйидаги мезонлар асосида ;-Ижодий эртакнинг талаблар асосида яратилганлиги -“20”баллик тизимда, иштирокчининг ижодкорлиги  “20”баллик тизимда, Келажакдаги орзуларнинг ижодий эртакда акс эттирилиши “25”  баллик тизимда, баён қилиш нутқининг равонлиги “25”баллик тизимда, ижодий эртак учун ишланган расмлар “10”баллик тизимда баҳоланди.

Кўрик-танловда  тумандаги  34-сонли МТМ тарбияланувчиси Зоҳидов Алишер 1-ўринни , 6-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси Жабборов Аслиддин 2-ўринни,  Тумандаги 13-сонли МТМ тарбияланувчиси Исматуллаева Жасмина 3-ўринни  эгаллашди. Кўрик-танловда ғолиб чиққан болажонлар  1-2-3  даражали дипломлар ва ҳомий ташкилотлар томонидан ажратилган эсдалик совғалар  билан  тақдирландилар.

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM