Мактабгача таълим мауссасалари тарбияланувчилари иштирокида "Бахтли болалик"  байрам тадбирлари бўлиб  ўтди

Мактабгача таълим мауссасалари тарбияланувчилари иштирокида "Бахтли болалик"  байрам тадбирлари бўлиб  ўтди

Жорий йилнинг 1-июнъ куни Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирокида тумандаги истироҳат боғида ва  14-сонли мусиқа ва санъат мактабида "1-июнь Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан "Бахтли болалик"  байрам тадбирлари бўлиб  ўтди. Байрам тадбирларига ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ходимлари ва болажонлар алоҳида тайёргарлик билан иштирок этишди. Болажонлар томонидан  бахтли болалик  ҳақида, озод ва обод ватанимиз Ўзбекистон ва унинг бой табиати, меҳнаткаш ва оқкўнгил халқи, мевазор жаннатмакон  боғлари, юксак пурвиқор тоғлари ҳақида ўзлари ёд олган шеър ва қўшиқлари, шўх-шодон рақсларини намойиш этилди.  Байрам тадбирида барча мактабгача таълим муассасалари болажонлари фаол  иштирок этишди. Байрам якунида болажонларни хушнуд этиш учун Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими томонидан фахрий ёрлиқлар ҳамда эсталик совғалар билан тақдирландилар.

2015-2020 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM