ОИВ инфекциясига қарши курашиш тадбирларини мувофиқлаштириш комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

ОИВ инфекциясига қарши курашиш тадбирларини мувофиқлаштириш комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

2019 йил 30 май куни Оқдарё туман ҳокимлигида ОИВ инфекциясига қарши курашиш тадбирларини мувофиқлаштириш комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишнинг кун тартибида “ОИТС инфекцияси бўйича эпидемик ҳолат ва унинг тарқалишига қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда ОИТС инфекциясини тарқалишига қарши курашишни янада кучайтириш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди. Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари М.Саидмуродов, Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи П.Садинов, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, тумандаги диний қўмита вакиллари, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ва ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПҚ-3493-сонли "Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3800-сонли "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ичи инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлаш борасида бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилиб, келгусида ушбу муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда юқоридаги масалалар бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишларнинг чора-тадбирлари белгилаб олинди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM